Тесла таъмирлаш учун 594 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олди

Электр автомобил ишлаб чиқарувчиси Tesla Inc.594 000 дан ортиқ автомобилларда ҳаракатланиш пайтида Boombox овоз тизимини ўчириш учун дастурий таъминотни янгилайди, деди Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (National Highway Traffic Safety Administration, NHTSA).

Ушбу тизим автомобилга турли хил товушларни чиқаришга имкон беради ва баъзида пиёдалар ҳақида огоҳлантириш сигналига халақит бериши мумкин. Янгиланишдан сўнг, уни фақат машина ҳаракатсиз турган ҳолатда ишлатиш мумкин.

Қайтариб олиш 2020-2022-йилларда ишлаб чиқарилган Model Y, Model S ва Model X, шунингдек, 2017-2022-йиллардаги Модел 3 ни ўз ичига олади.