Ишчиларга 83 млн. сўмлик тўланмаган иш ҳақлари ундирилди

ИFARG`ONA VILOYATI TOZA HUDUD” ДУКдан 83 млн сўмлик иш ҳақи ишчилар фойдасига ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Ogoh.uz га маълум қилди.

Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига “Fargʻona viloyati toza hudud” устидан ариза келиб тушган.

Унга кўра, FARG`ONA VILOYATI TOZA HUDUD” ДУКдан 46 нафар ишчилари фойдасига иш хақи тўланмаган.

Шундан сўнг Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ишчилар фойдасига тўланмаган иш хақи- 83.480.620 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор бюро томонидан огохлантирилган бўлсада, суд қарорини ижросини таъминламаган.

16-апрел куни Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банк ҳисоб рақамлари, автотранспорт ва кўчмас мулкларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида тўланмаган иш хақи тўловлари ундирилган. Ундирувчилар номига очилган тегишли пластик карта ҳисоб рақамларига ўтказиб берилиши таъминланиб, иш ижро ҳужжатлари Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.