Самарқандда яшаш уйида хўроз уриштириш учун махсус “арена” ташкил қилган шахслар ушланди

Самарқанд шаҳрида ўз яшаш уйида хўроз уриштириш учун махсус “арена” ташкил қилган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улар 2016 йилда ташкил этилган ушба “арена”га жанг кўриш учун жангга келган 220 нафар фуқаронинг ҳар биридан 25-30 минг сўмдан олган.

Қўлга олинган шахслар томонидан 1 млн 95 минг сўм пул ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Аниқланишича, ўйинлар давомида ташкилотчи, пул йиғувчи, кунлик хизматчи, иш юрутувчи ва қўриқчи фаолият юритган.Ўйин ташкилотяисига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.