Жорий йил туманда пилла топшириш режаси 5011 қути яъни, 286 тонна пилла хом-ашёсига 276 та фермер хўжаликлари билан шартнома тузилган. 29 май куни туман пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб пилла топшириш шартномавий режасини 100% га бажаришди. Пилла қабул қилиш жараёнлари ҳали ҳам давом этмоқда.
“Элбек” ТРЖ МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонасида Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Феруз Абилов иштирокида бўлиб ўтган тадбирда, пилла етиштиришда илғор бўлган фермер хўжаликларига қимматбаҳо совғалар топширилди.