Фарғона вилоятининг барча туманлари (Сух туманидан ташқари) пилла ҳосилини мўл-кўл етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан бажардилар. 2 233 тонна давлатга пилла топшириш режаси 2 240,4 тоннага етказилди. Ипак қурти парваришлаш мавсумида 4923 та фермер хўжаликлари ҳамда 6 та пиллачилик кластерлари ўртасида шартнома имзоланган.
Вилоятда жорий йилда 39 168 қути ипак қурти уруғи парваришлаш режа қилинган бўлиб, 96 942 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.