ИИБ раҳбари прокуратура раҳбарига муштумзўрлик қилганига ойдинлик киритилди

Куни кеча Мархамат туманида туман МИБ рахбари ва туман ички ишлар рахбари ўртасида зиддият бўлганлиги аа бу зиддият муштлашув билан якун топгани ҳақида kompramatuzb канали эьлон қилган. МИБ бу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Telegram ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида туман ҳокими Б.Йўлдошев кўз ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва МИБ туман бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақидаги хабар чоп этилган.

Хабар юзасидан Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 11.06.2022 йилда туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги Саноат ҳудудида (промзона) аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.

Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишган.

Ижтимоий тармоқлар орқали турли асоссиз ёки тўлиқ тасдиғини топмаган хабарларни тарқатмасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Ҳозирда, ўрганиш ишлари давом этмоқда ва натижаси ҳақида қўшимча маълум қилинади, дейилади хабарда.