Ogoh.uz сизларни огоҳликка чақиради!!!

Мурожаатларингизни “Online-video” тизими орқали йўлланг !

Фуқароларимиз мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир !
Эндиликда, фуқароларимиз ўз мурожаатлари билан Бюронинг исталган вилоят бошқармаларида ташкил этилган “Online-video” тизими орқали юбориши мумкин !
“Online-video” тизими видеоконференц алоқа воситаси орқали :

  • фуқароларимизнинг Бюро марказий маҳкама раҳбарияти, масъул ходимлари билан тўғридан-тўғри боғланиб, ўз мурожаатини йўллаши;
  • ижро ҳужжати бўйича бошқа ҳудудларда жойлашган қарздор(жавобгар), ундирувчи ва бошқа шахслар билан мулоқот қилиш;
  • ижро ҳужжатига масъул ходимлардан изоҳ олиш ва мурожаат қолдириш;
  • Коррупция ҳолатлари, сансалорлик ва бошқа қонунбузилишлар тўғрисида хабар қолдириш имкониятини беради.
    Асосийси – аҳоли мурожаатларини қабул қилишда янада қулайлик ва шаффофлик яратиш, муаммоларини тезкорликда ҳал этиш ҳамда ходимлар масъулиятини оширишдир!
    Бу имконият – Сизни ўз ҳудудингиз орқали марказ билан тўғридан-тўғри боғлайди!
    Фуқароларимиз Бюронинг хоҳлаган ҳудудий бошқарма ёки бўлимлари орқали ушбу тизим билан боғланишлари мумкин !
    “Online-video” тизимида мурожаат йўллашга тўсқинлик қилган ходимлар ҳақида (71) 207-11-59, 207-11-74 қисқа рақамли ишонч телефонига шикоят йўллашни унутманг!