Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ёпилди

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон – Бейнеу йўналиши бўйича темир йўл қатновини ҳам тўхтатиб қўйиш режалаштирилмоқда.

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ўз ишини тўхтатди, деб хабар берди tengrinews.kz Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

“Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ата – Тажен” (автомобил йўли) назорат-ўтказиш пунктида ахборот тизимидаги носозликлар туфайли одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

Худди шу маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон – Бейнеу йўналиши бўйича темир йўл қатновини тўхтатиб қўйиш режалаштирилмоқда”, — дейилади КНБ хабарида.Шу муносабат билан мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасини кесиб ўтувчи фуқаролардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.”Ўзбекистон томони назорат-ўтказиш пунктлари ишини қайта тиклаганидан сўнг бу ҳақида қўшимча маълумот берамиз”, — дея қўшимча қилди қўмита.