Германияда ўзбекистонликлар учун юқори маошли иш таклиф этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

– умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
– 39 ёшгача;
– судланмаган;
– жисмонан соғлом;
– тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
– беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
– Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
– Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

 Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

 Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.