Ўзбекистонда бир тонна пахтанинг минимал нархи белгиланди

Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта тола навли пахта хом ашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 миллион 25 минг сўм, 1 тонна ингичка тола навли пахта хом ашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 миллион 120 минг сўм этиб белгиланди.

Ушбу тавсия этилаётган минимал нарҳдан келиб чиққан ҳолда пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайди.

Таъкидланишича, қиймат жаҳон бозорида шаклланган нархлар, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда белгиланган.