Яна бир нечта судьялар лавозимидан озод қилинди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда айрим судьяларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Муҳокама якунида Кенгаш қарори билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б.Жўрабеков ёзма аризаларига кўра, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И.Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этгани сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.