Одамлар орасидаТурли мавзуда

Талабалардаги ижара муаммосининг олдини олиш учун махсус платформа ишга тушди

АОКАда 9 сентябрь куни Талабаларни турар жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалалари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, бугунги кунда олий таълими муассасалари сони 2016 йилдаги 77 тадан 177 тага етди. Талабалар контингенти эса 200 мингдан 1 миллионга етиб, 5 бараварга ошди. Ҳозирда 113 та давлат олийгоҳининг биргина кундузги таълим шаклида илгариги 80-100 минг талаба ўрнига 500 мингдан ортиқ талаба ўқимоқда.

«Бундай ўсиш кўрсаткичлари ётоқхонага бўлган талабни ҳам бир неча баробарга ошириб юборди. Айни пайтда олий ўқув юртларининг 92 тасида ётоқхонасининг қуввати 91 451 ўринни ташкил этади.
Лекин, янги ўқув йилида 211,1 минг нафар талаба турар жойга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Бу дегани бугунги кунда мавжуд ётоқ ўринлари 120 минг талабага етмайди.

Ётоқхонага жойлашишни кутишдан ташқари, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларнинг олийгоҳ билан шартнома тузиш жараёнлари ва талабаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини аниқлаш ишларига қўшимча вақт талаб этилгани ҳам айнан шу ҳудудда кўпчиликнинг йиғилишига сабаб бўлди.

Албатта, бир-икки кунлик бу тирбандлик бугунги кунда деярли ҳал этилди. Бугунги кунда 91 451 ўриннинг 54 552 тасига (59,6 фоизи) талабалар жойлаштирилди. 88 137 нафар талабани (шундан, 36 899 нафари ётоқхоналарга 39 238 нафари эса хонадонларга) жойлаштирилди ва бу ишлар давом этмоқда», — дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.

Вазирлик томонидан «ijara.edu.uz» электрон платформаси яратилиб, унга ҳар бир ҳудуд бўйича ижара уйларининг маълумотлар базаси шакллантирилганлиги, ижара уйларининг манзили, нархи, уй эгасининг телефон рақами кабилар ушбу платформага жойлаштирилгани, тьюторлар зиммасига талаба учун ижара уйини топиб бериш мажбурияти юклангани ҳам талабаларни ўйлаб қилинган чоралардир.

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button