Метрополитен таркибий тузилмаси ходими пора билан қўлга тушди

“Тошкент метрополитени” ДУКнинг Коррупцияни олдини олиш хизмати ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати аниқланди.

Жумладан, метрополитен таркибий тузилмаси ходими бўлган “Р.Р.” фуқаро «Л.Л.»нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 (минг) АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ходимга нисбатан Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми «б» ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.м