14 ноябрь куни Бутун дунё диабетга қарши кураш куни

1991 йил Халқаро диабет федерасияси ва Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий қилинган.

1922 йил январда канадалик ёш олим Фредерик Бантинг тарихда биринчи марта қанд касаллигининг оғир формаси билан касалланган 14 ёшли болани инсулин билан даволаб унинг ҳаётини сақлаб қолди. Инсулин ишлаб чиқаришга патент олиб, натижада катта бойликка эга бўлиши мумкин эди, лекин Бантинг ҳамма ҳуқуқни Торонто университетига берди.

Кейинроқ инсулин ишлаб чиқариш ҳуқуқи Канада медисина тадқиқот советига берилиб, 1922 йилнинг охирида янги препарат дори бозорига чиқарилди. 2007 йилдан бери Бутун дунё диабетга қарши кураш куни БМТ раҳбарлиги остида ўтказилмоқда.

Узоқ асрлардан буён одамлар бу касалликка қаши курашда ҳеч қандай воситага эга эмас эдилар, қанд касаллиги ташхиси беморга унинг тузалиб кетишигагина эмас, ҳаётига ҳам умид қолдирмасди. Глюкоза толаларини ўзлаштиришни таъминловчи бу гормон-инсулинсиз касал организм яшай олмайди ва секин-аста ўлишга маҳкум.

Фредерика Бантинг ва унинг ҳамкори Чарлз Бестанинг бу кашфиёти туфайли миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Қандли диабетни тўлиқ даволаб бўлмасада, инсулин шарофати билан одамлар бу касалликни назоратда ушлаб туришни ўрганишди.

1923 йилда Бантинг ва Маклеоднинг биохимия ва медисина соҳасидаги ишлари 1- ва юқори кўрсткичга эга бўлганлиги тан олиниб, уларга Нобел мукофоти берилди. Бестанинг хизматларини эътиборга олишмади, шунинг учун Бантинг ўзининг Нобел мукофотининг ярмини Бестага берди.