Ўзбекистонда бир суткада тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони 45 мингдан ўтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб бораётган кунлик статистик маълумотларга кўра, республикада 25 декабрда 9 декабардан кўра, “тез ёрдам”га мурожаатлар сони қарийиб 8 мингтага ортиб кетган.

Фарғона вилоятида 18 декабрдан бошлаб, суткалик мурожаатлар сони кескин кўпайган. Суткасига 5,5 минг ва ундан кўп. Республика бўйлаб кунлик энг кўп мурожаат ҳам айнан Фарғона вилоятидан тушмоқда. Статистик ҳисоботларда аҳоли томонидан энг кўп мурожаат айнан қайси касаллик билан боғлиқ экани очиқланмаган.

Охирги пайтда аҳоли томонидан нега тез ёрдамга мурожаатлар сони ортиб кетди? Буни кўпчилик жойларда иқлим билан боғлиқ мавсумий грипнинг авж олаётгани билан боғламоқда. Аммо, шундаймикин.

Ижтимоий тармоқларда жорий йил кишиларда бурун оқиши, йўтал, иситма, бош ва суяклар оғриши каби ноодатий касаллик тури билан курашаётганлар ҳақида хабарлар кўп тарқалмоқда. Қандайдир вирус билан боғлиқ ҳолат рўй бермоқда ҳам дейишмоқда. Аммо, бу қандай вирус?

Республикада Док-1 Макс препаратидан ҳалок бўлганлар билан боғлиқ вазият ҳам расмийлар томонидан тўлиқ очиқланмади. Препарат истеъмолидан сўнг ҳалок бўлган болалар сони кундан кунга ортмоқда. Масалан, қўшни Қирғизистон мазкур турдаги препарат импортини 2022 йил йил бошидан тўхтатган. Импортнинг тўхташига сабаб маҳсулотнинг сифатсиз эканлиги кўпчиликка аён.

Сув хўжалиги вазири ҳамда Энергетика вазирининг ўз соҳасидаги муаммоларни ижтимоий тармоқлар орқали халққа очиқлагани каби, халқ соғлиқни сақлаш вазиридан ҳам республикадаги ҳозирги балки мураккаб эпидемик вазият ҳақида ҳисобот беришини кутишмоқда.

Манба