Тошкентдан Бухорога «Афросиёб» қатнови вақтинча бекор қилинди

Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ сабаб «Афросиёб» поездининг 5 та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат миқёсида давом этаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида 2023 йилнинг 16—20 январь кунлари 766/765-сонли Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг 5 та рейсига бекор қилинади.

«Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг расмий сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100 фоиз қийматда қайтарилади», дейилади хабарда.