Тишларимизнинг тўкилишига сабаб бўлувчи омилларни билармидингиз?

Маълумки, кундалик ҳаётимизда ўзимиз учун фойдали деб ҳисоблайдиган бир қанча нарсалар мавжуд. Улар гарчи бизга қайсидир маънода манфаат бера олсада, бошқа томондан организмимизга зарар эканини биламизми? Тиш шифокорлари биз тез-тез йўл қўядиган ана шундай хатоларимиз ҳақида маълумот беришди. Мутахассислар тишларимизни оқартириш ниятида турли усуллардан фойдаланишимиз айниқса, тишларимиз учун жиддий зарар келтиришини эътироф этишди.


Олма сиркаси


Олма сиркаси сўнги пайтларда айниқса жуда талаб кўпайган маҳсулотлардан бирига айланди. Тўғри, у юрак уриши учун, шунингдек, асаб тизими фаолиятини яхшилаш учун фойдали ҳисобланади, бироқ агар олма сиркаси ҳар куни ичиладиган бўлса, тишнинг эмал қаватига хавф туғдириши мумкин. Қолаверса, тишлар бора-бора сарғайиб қолиши ҳам бор гап.


Лимон суви


Барчамизга маълумки, лимон суви темир моддасини ҳазм қилишда, терининг соғлом бўлишида хизмати катта. Айни пайтда у инфекцияларга ҳам қарши курашувчан энг самарали витамин ҳисобланувчи С витаминини ҳам ўз ичига олади. Лекин лимон суви керагидан ортиқ истеъмол қилинганда тишларнинг чиришига олиб келади. Шунингдек, мутахасисларнинг фикрича, лимон сувини ортиқча истеъмол қилиш, ошқозон оғриғи, бош оғриғига ҳам сабаб бўлади. Албатта, лимон сувини бутунлай чеклаш керак эмас, фақат, сувга оз миқдорда аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.


Мева шарбати


Мева шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш натижасида тиш милклари жиддий зарар кўради, чунки шарбатни кўп ичганда қанд миқдорининг ошиши кузатилади.


Кўмирли тиш пасталари


Кўпчилик тишларини оқартириш ниятида ундан фойдаланади, бироқ кўмир моддаси кучли таъсирга эга бўлганлиги туфайли уни ҳам ҳар куни ишлатишни тавсия қилинмайди. Мутахассислар бу турдаги тиш пасталаридан ҳафтада кўпи билан бир ёки икки марта фойдаланишни маслаҳат беришади.