Туркияда сайлов ҳақида нотўғри маълумот тарқатишда гумон қилинган беш киши ҳибсга олинди

Прокуратура ижтимоий тармоқларда Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтиши ҳақида дезинформация тарқатган беш кишини ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзади Milliyet газетаси.

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 08.00 да бошланди, овоз бериш 17.00 гача давом этади. Республиканинг амалдаги раҳбари Тоййиб Эрдўған ва мухолифат блокидан ягона номзод Кемал Қиличдорўғли президентлик учун курашмоқда.