Энди мактаб дарсликлари учун ижара пулини давлат тўлаб беради

Жорий йил 26 май куни имзоланган Президентнинг тегишли фармони билан буджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.

Жамғарма 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги сабабли тугатилмоқда.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат буджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.