Ўзбекистон ўртача пенсия миқдори бўйича МДҲ давлатлари ичида пастки ўринларда – ОАВ

МДҲ давлатларида энг юқори ўртача пенсия миқдори Қозоғистонда экани маълум бўлди – 270 доллар (3,1 млн сўм). Энг паст миқдор Тожикистонда қайд этилди 27 доллар (315 минг сўм). Бу ҳақда Kaktus.media хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори 97 долларга (1,1 млн сўм) тенг ва бу МДҲ давлатлари ичида паст кўрсаткичлардан бири.

МДҲ давлатларида ўртача пенсия миқдори рейтинги (АҚШ доллари):

  • Қозоғистон – 270 $ (3,1 млн сўм);
  • Озарбойжон – 249 $ (2,9 млн сўм);
  • Россия – 248 $ (2,9 млн сўм);
  • Беларус – 234 $ (2,7 млн сўм);
  • Арманистон – 127 $ (1,5 млн сўм);
  • Туркманистон – 104 $ (1,2 млн сўм);
  • Ўзбекистон – 97 $ (1,1 млн сўм);
  • Қирғизистон – 92 $ (1 млн сўм);
  • Молдова – 58 $ (0,7 млн сўм);
  • Тожикистон – 27 $ (0,3 млн сўм).