Жамоат транспорти нархлари қимматлашиши кутилмоқда

Тошкентда жамоат транспорти нархлари қимматлашиши кутилмоқда.

Унга кўра, нархлар нақд пул ёки банк карталари орқали 2 минг сўмга, транспорт карталари билан эса 1600 сўмга ошади. Транспорт карталари орқали 1 соат давомида бошқа транспортга ўтишда чегирма амал қилади. Масалан, бир соат ичида бир нечта автобусдан фойдаланилса, транспорт картасидан аввал 1600 сўм, сўнгра 400 сўм тўлов ечилади, кейингиларида эса пул олинмайди.

Бир соат ичида метродан фойдаланиб, кейин автобусга чиқилганида эса мос равшда 1600 сўм ва 1000 сўм тўлов қилинади. Шу соатнинг ўзида яна автобусга чиқилса, биринчи мартада картадан 400 сўм ечилади, кейингилари эса текин бўлади.

1 соатлик алмаштириш тарифларининг яна қуйидагича турлари жорий этилади:

Автобусда юриш тарифлари эса қуйидаги расмда акс этган. Унга кўра, автобусда бир кунлик юриш нархи 6 минг сўм, бир йиллик 1 млн. 350 минг сўмни ташкил этади. Автобус + метро тарифида бир кунлик 7 минг сўм, бир йиллик эса 1 млн. 900 минг сўмни ташкил қилади.