Марокашда уч кунлик мотам эълон қилинди

Марокаш қироли Муҳаммад VI 8 сентябрь куни содир бўлган зилзила қурбонлари хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилишни буюрди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мамлакатда байроқлар туширилади. Барча масжидларда зилзила қурбонлари ҳақига дуо қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 сентябрь куни (Тошкент вақти билан соат 03.12) да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли зилзила рўй берган эди.

Марокаш Ички ишлар вазирлиги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1037 нафарга, тан жароҳати олганлар сони эса 1204 нафарга етганини маълум қилди.