Андижонда 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижонда бир йигит кўприкка ўзини осиб қўйгани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 30 октябрь куни 12:00 ларда Қўрғонтепа туманида содир бўлган.

Хонобод шаҳрида яшаган 1993 йилда туғилган эркак арқондан ясалган сиртмоқ орқали Қорасув-Хонобод темир йўл кўпригига ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Марҳумнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Эркакнинг оила аъзоларидан тушунтириш хатлари олинганида, 2 йил олдин турмуш ўртоғи билан ажрашганлиги сабабли унинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилганлигини, бир неча маротаба ўзини ўлдиришга ҳаракат қилмоқчи бўлганлигини маълум қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.