Лавозимдан умрбод маҳрум қилиш, 8 йилгача қамоқ

Тожикистон ҳукумати республика Жиноят кодексига ўзгартиришларни маъқуллади, унга кўра вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жазо кучайтирилмоқда. Агар илгари бундай жиноятлар учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган бўлса, эндиликда саккиз йилгача қамоқ жазоси берилади. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 13 ноябрь куни Жиноят кодексига тегишли тузатишлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолаган.

Ўзгартиришлар Жиноят кодексининг 142-моддаси (уятсиз-бузуқ ҳаракатлар)га тегишли бўлиб, у учинчи қисм билан тўлдирилди. Унда, хусусан, ўн тўрт ёшга тўлмаган, икки ёки ўн олти ёшгача бўлган шахсга нисбатан уятсиз зўравонлик ҳаракатларини содир этганлик учун жазо назарда тутилади. Бу муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

ASIA-Plus’нинг қўшимча қилишича, Тожикистонда вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар ёки зўрлаш билан боғлиқ жиноятлар “жуда кам” фош этилади. Бунинг сабаби, жабрланувчиларнинг яқинлари анъанавий тожик жамиятида жабрланувчи ва унинг ота-онаси “ижтимоий изоляция”га тушиб қолишидан қочиш учун бундай фактларни яширади, деб таъкидлайди нашр.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий характердаги 49 та зўравонлик ҳаракати содир қилингани қайд этилган. 2021 йилда 57 та ҳолат рўйхатга олинган.