Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

Бугун дунё бўйлаб Халқаро бахт куни нишонламоқда. Шу муносабат билан Оксфорд университети мамлакатлардаги бахтлилик даражаси бўйича йиллик глобал ҳисоботларини маълум қилди.

Рўйхатдаги “Кучли учлик”да мос равишда Финландия (7.741), Дания (7.583) ва Исландия (4.975) ўрин эгаллади. “Енг бахциз мамлакат” эса Афғонистон (1.721) бўлди.

Ўзбекистон рейтингда 47-ўринда турибди. МДҲ давлатлари орасида эса “Енг бахтли мамлакат”! Қозоғистон иккинчи ўринда.

Бу рўйҳатни шакллантириш учун 143 мамлакат ва ҳудуддаги одамлардан ўз ҳаётларини нолдан 10 гача бўлган шкалада баҳолаган. Рейтингни яратиш учун охирги уч йилдаги ўртача натижалар ҳисобланади.

Умуман олганда, рейтингга умр кўриш давомийлиги, ижтимоий алоқалар, шахсий эркинлик ва коррупция каби бошқа омиллар таъсир қилади.