Солиқ ҳуқуқбузарликларини ошкор қилганларга 3,5 млрд сўм мукофот берилди

Ўзбекистонда солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди. 2024 йил 1 мартгача Солиқ қўмитасига 88,1 млрд сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.

Солиқ қўмитаси солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 март ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 88,1 миллиард сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.

Шундан:

солиқ аудити бўйича 77,8 миллиард сўмлик — 39 та;
сайёр солиқ текшируви бўйича 10,3 миллиард сўмлик — 17 та;

Натижада:

4,7 миллиард сўмлик 6 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
58,5 миллиард сўмлик 36 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
24,9 миллиард сўмлик 14 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга январ-феврал ойларида 3,5 млрд сўм мукофот берилди