2023 йилда Андижон, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида коррупция ҳолати энг кўп учраган

2023 йилда коррупцияга оид жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Ўтган йили республика бўйича жами 6 535 нафар шахс (2022 йилда 7 414 нафар) коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган.

Жавобгарликка тортилган 6 535 нафар шахснинг 1 076 (1482) нафари ёки 16,4 фоизи (20 фоизи) озодликдан маҳрум этилган. 2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон — 971 (913), Сирдарё — 472 (459), Сурхондарё — 332 (302) вилоятларида ошган.

Энг кўп содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2 067 (2 145), пора бериш — 894 (1 061), фирибгарлик — 769 (937), пора олиш -121 (155) ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 125 (117) ҳисобланади.