“Наманган-Поп-Чодак” йўналишида ҳар куни экспресс йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Наманганни Бухоро ва Самарқанд билан боғловчи темир йўл рейслари, “Наманган-Поп-Чодак” йўналишида ҳар куни экспресс йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган Намангандаги йиғилишда маълум қилди.

Транспорт вазирлигига байрам кунлари авиа ва темир йўл рейслари сонини 2 баробар ошириш, Наманган ёки Фарғонага учиш графигини қайта кўриб чиқиб, водийга ҳар куни бўладиган авиа рейсларни кўпайтириш топширилди.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Наманганни Бухоро ва Самарқанд билан боғловчи темир йўл рейслари, “Наманган-Поп-Чодак” йўналишида ҳар куни экспресс йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади.