Қон гуруҳига яширинган сирлар. Сиз қандай инсонсиз?

Инсоннинг феъл-атворини қайси қон гуруҳига мансуб эканлигига қараб аниқлаш мумкин эканини биласизми? Дунё олимлари болаларнинг қобилиятлари уларнинг қон гуруҳига қараб шаклланиши мумкин эканлигини аниқлашди.

Биринчи қон гуруҳи

Олимларнинг аниқлашича, биринчи қон гуруҳига мансуб инсонлар кўп қиррали иқтидор эгалари бўлиб дунёга келар экан. Агар биринчи қон гуруҳига мансуб инсонларнинг болалигиданоқ қандайдир ижодкорлик ёки фанга мойиллиги аниқланса ва шу соҳага йўналтирилса, келажакда улардан ҳаётда ўз ўрнини топа олган кучли шахслар етишиб чиқиши мумкин. Кўпинча биринчи қон гуруҳига мансуб инсонлар мусиқа, адабиёт ва гуманитар фанларда иқтидорга эга фарзандларни дунёга келтиришади. Ушбу инсонлар қурилиш ва бизнесда туғма муваффақият эгаси саналади.

Иккинчи қон гуруҳи

Тадқиқотчилар иккинчи қон гуруҳига мансуб кишиларни туғма танқидий фикрловчи ва зеҳн-идрок эгалари эканликларини айтишди. Бу қон гуруҳи болалари асосан ёлғизликни ҳуш кўрадиган характер соҳиблари бўлишади. Боласини тарбия қилаётган ота-она фарзандидаги бу хислатни танқид қилиши эмас, аксинча уни тушуниши ва қўллай билиши даркор. Чунки иккинчи қон гуруҳи эгалари айнан мана шундай ёввойи табиати ва ёлғиз бўри каби иш кўриши билан келажакда катта муваффақиятларга эришишлари мумкин.

Учинчи қон гуруҳи

Учинчи қон гуруҳига мансуб инсонлар ижодий истеъдод ва сезгирлик қобилиятларига эга бўлади. Бу хилдаги болаларни танқид қилиш жуда хавфли бўлиши мумкин, улар атрофидаги танқидларни қандай тўғри қабул қилишни билмайди ва шу сабаб жуда кўп ҳолларда ўз истакларидан шунчаки воз кечиб юборади. Учинчи қон гуруҳига мансуб болаларнинг ота-оналарига фарзандини тинглай билиш, ҳар қандай вазиятда мулойим муносабатда бўлиш тавсия этилади. Акс ҳолда боланинг яширин истеъдоди очилмаган қўриқ бўлиб қолаверади.

Тўртинчи қон гуруҳи

Тўртинчи қон гуруҳига мансуб кишилар асосан истеъдодли спортчилар бўлиб дунёга келишади. Бу хилдаги инсонларнинг кўпчилиги болалигиданоқ жисмоний ривожланишга мойиллиги бўлади. Уларнинг спортсеварлиги ҳатто фарзандларига мерос бўлиб қолиши ҳам мумкин. Бу инсонларнинг қобилият ва билими болалигиданоқ тўғри йўналтирилса, келажакда тўртинчи қон гуруҳи соҳибларидан чемпионлар етишиб чиқиши ҳеч гап эмас.