15 асрга оид археологик ёдгорлик молхонага айлантирилган



Бош прокуратуранинг хабар беришича, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида бир қанча тарихий археологик ёдгорликларга зарар етказилганлиги аниқланган.

▪️Сурхондарё
вилояти Денов туманидаги V – VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлигининг 876 м3 майдони фуқаролар томонидан молхона қуриш учун бузиб юборилган;

▪️Навоий вилоятидаги Оқтепа-1 археология ёдгорлигининг 193 м3 тупроғи 3 нафар фуқаро томонидан ковлаб олинган;

▪️Бадахшонтепа археология ёдгорлигининг 164 м3 ҳудуди экин майдонига айлантирилган;

▪️Ёмонқиёттепа ёдгорлигининг 12 м3 майдони ковлаб олинган;

▪️Наманган вилояти Уйчи туманида ўрта асрларга оид Толмозортепа археология ёдгорлигининг 0,48 гектар қисми фуқаро томонидан техника ёрдамида текислаб юборилган.