«Тез ёрдам»га йўл берган ҳайдовчи жаримадан озод этилди

Куни кеча Чилонзор тумани Катта Ҳирмонтепа кўчаси 48-уй қаршисида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган «Cobalt» русумли автомобиль ортидан келган «Тез ёрдам» автомашинасига қоидани бузиб бўлсада, йўл берган.

Хабарга кўра, орадан икки кун ўтгач, унинг яшаш манзилига жарима қоғози борган.

«Махсус база орқали текширилганда ушбу фуқаро ўз автотранспорт воситасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган вақт «Тез ёрдам» автомашинасига йўл бергани аниқланди. Шу сабабли ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчи қоидани бузган бўлса ҳам жарима жазоси ўрнатилган тартибда бекор қилинди. Шунингдек, ўз фуқаролик бурчини виждонан бажарган ушбу фуқаро бошқармамиз томонидан тақдирланди», — дейди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарида ёзилишича, кўп ҳолларда баъзи ҳайдовчилар «103» автомашинаси чақирув сигналини ёқиб турсада, бунга парво қилмайди. Айрим фуқаролар эса «Тез ёрдам»га йўл берса, жарима қоғози келишидан хавфсирайди. Ваҳоланки, қонунчиликка кўра, махсус имтиёзли автомашиналарга тақиқланган белгида йўл берган шофёрлар жаримага тортилмайди.