Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида 262 минг литр сифатсиз нефт маҳсулотлари аниқланди

2024 йил биринчи чорагида 262 минг литр сифатсиз нефт маҳсулотлари аниқланди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 25 та ҳолатда
262 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бойича кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.