Давлатларнинг хавфлилик даражаси кўрсатилган харитаси эълон қилинди

Буюк Британияда жойлашган International SOS компанияси томонидан давлатларнинг хавфлилик даражаси кўрсатилган харитаси эълон қилинди. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб топилган. Энг хавфсиз жойлар сифатида, Финляндия, Норвегия, Исландия ва Люксембург белгиланган.

Энг хавфли ҳудудлар деб Украина, Ироқ, Яман, Покистон, Либя, Сомали, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Судан кўрсатилган.