Ўзбекистонда харид чеклар бўйича бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфланаётганлиги аниқланди.
2024 йилнинг I чорагида ўтказилган таҳлилларга кўра қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган:
Метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик;
Бензин АИ-80 – 2,6 трлн сўм;
Авиа чипта (халқаро) – 2,3 трлн сўм;
Бензин АИ-92 – 1,2 трлн сўм;
1-навли буғдой уни – 1,1 трлн сўм;
Уяли телефонлар – 638,3 млрд сўм;
Фаст-фоод – 613 млрд сўм;
Кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд сўм;
Асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд сўм;
Пишириқлар – 427,4 млрд сўм;
Сигаретлар (Pall Mall, VEGAS NIGHTS) – 418,1 млрд сўм;
Алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд сўм;
Меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд сўм;
Шакар – 378,5 млрд сўм;
Пропан газ – 374,5 млрд сўм.