Жорий йилнинг 14-июн куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Хитой Ипак Корпорацияси» (China Silk Corporation) рахбарияти билан халқаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан видеоучрашув ўтказилди.
Музокаралар давомида, ҳар икки томонга манфаатли бўлган таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, ўзаро қўшма ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш, жойларда омборхоналар ташкил этиш ҳамда ушбу ишларга сармоя киритиш масалалари келишиб олинди.
«Хитой Ипак Корпорацияси» рахбарияти “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан доим ҳамкорлик қилишдан мамнун эканликларини билдирдилар.