Пиёда юриш инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиради

Мутахассислар фикрича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим хавфини 28 фоиз, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини эса 20 фоизга камайтиради.

Пиёда юриш орқали организм сезиларли даражада калория йўқотади. Масалан, 70 кг. вазнли киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 ккал., пиёда юриш давомида 250 ккал. сарфлайди.

Натижада ортиқча энергия сарфланиб, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминоти яхшиланади. Умуртқа поғоналари тўқималари кислород билан тўйинади. Асаб толалари мустаҳкамланиб, инфаркт ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

Юрганда ҳар дақиқада 5 ккал. йўқотилади. Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 1,5 километр юрганда:

📌 72 кг. вазнли инсон — 105 ккал.,
📌 100 кг. вазнли киши — 135 ккал. йўқотади.

Пиёда юриш орқали организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.