Машина ичида ухлашдан олдин нималарга аҳамият бериш лозим?

Охирги пайтларда «Машина ичида ухлаш соғлик учун зарарлими?» деган савол тез-тез такрорланмоқда. Фавқулодда вазиятларда ёки шунчаки бироз дам олиш учун машинада ухлашга тўғри келиб қолса нималар қилиш зарурлиги ҳақида билиб қўйган фойдадан ҳоли бўлмайди. Совуқ қиш кунларида уйларига киролмай қолганлар, шунингдек, бахтсиз ҳодиса туфайли уйлари вайрон бўлган кишилар ҳам машинада ухлашга мажбур бўлишлари мумкин. Шундай вазиятларда уйқуга кетишдан олдин нималарга диққат қилиш лозимлигини мутахассислар айтиб ўтишди. 

Мобил телефонингизда «уйғоткич»ни ёқиб қўйинг

Машина ўчиқ бўлганида ва бир жойда турган ҳолатида ҳам унинг ичига углерод оксиди сизиб киради. Ушбу газ ҳидсиз бўлиб, уйқуга мойиллик туғдириш хусусиятига эга. Машина ичидагилар ўзи сезмаган ҳолда уйқуга кетиб, қайтиб уйғонмасликлари мумкин. Шу сабабли ҳам машина ичида ухлаётганда ҳар 20 дақиқада телефонларнинг уйғотиш сигналини ёқиб қўйиш лозим бўлади. 

Машина ойналарини очиб, ҳавосини алмаштиринг

Машинанинг барча ойна эшикларини очиб ҳавосини тозалаб олинг. Имкони бўлса, машинадан тушиб, ўзингиздан ишончингиз комил бўлгач, бироз уёқ-буёққа юриб, кейин машинага ўтиринг. 

Машина ойнасини зарурат бўлган вақтдагина очиш етарли

Ухлаётганда деразаларни очишга ҳожат йўқ. Чунки, машинадаги ҳаво бир киши бироз мизғиб уйғонгунича етадиган даражада ҳавоси мавжуд бўлади. Агар кўнглингиз тўлмаса, битта ойнасини очиб қўйишингиз мумкин. Мабодо машинада ёлғиз бўлмасангиз ва бир неча соат ухламоқчи бўлсангиз у ҳолда машина ойналаридан бирини очиб қўйиш керак. 

Машиналарни қаерда тўхтатиб дам олиш керак? Машинангизни ишончли жойда тўхтатишингиз зарур. Масалан, машиналар тураргоҳи (автопарк) ёки 24 соат давомида очиқ турадиган спорт заллари ва ҳоказо. Меҳмонхоналар, шифохоналар, дам олиш масканлари сингари жойларни танласангиз бўлади.