Кун давомида қанча вақт ёки масофа пиёда юриш керак?

Пиёда юриш — саломатлик учун кони фойда бўлса-да, аксарият инсонлар бу машғулот билан шуғулланишга эринадилар. Бунинг ўрнига автомобиль, лифт ва эскалатор каби тайёр “дастёр”лардан фойдаланишни афзал кўради. Илмий тадқиқотлар айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот эканини алақачон кўрсатган.

Юриш тезлиги ҳам бор ва у қуйидагича фарқланади:

жуда секин юриш – дақиқасига 60-70 қадам;
секин юриш – дақиқасига 70-90 қадам;
ўртача тезликда юриш – дақиқасига 90-120 қадам;
тез юриш – дақиқасига 120-140 қадам;
жуда тез юриш – дақиқасига 140 қадамдан кўпроқ.

Қолаверса, пиёда юриш—организмнинг умумий чидамлилигини ва юрак-қон томир, нафас аъзолари имкониятларини оширади. У спорт залидаги машғулотлардан анчагина самаралидир. Юриш вақтида тана ҳаракатлари ва мушаклар қисқариши барча аъзо ва тўқималарда, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтиради ҳамда қон таркибида кислород, озуқа моддалари миқдорини ошишига ёрдам беради.