Янгиланаётган Конституцияга кўра, ҳокимларнинг ваколатлари муддати беш йил

Янгиланаётган Конституция лойиҳасига кўра, ҳокимларнинг вазифа ва мужбуриятлари белгиланмоқда.

Унга кўра:

123-модда.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини, Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бажариш;


2) ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;


3) маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш;


4) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.


124-модда.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.


125-модда.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва ҳаракатлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоятни, туманни, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, ушбу ҳисоботлар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

121-модда.
Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади.
Ҳокимларнинг ваколатлари муддати – беш йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ айни бир вилоят, туман, шаҳарнинг ҳокими этиб тайинланиши мумкин эмас. Ҳокимларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.