“Pfizer” компанияси томонидан 5-11 ёшли болаларга ҳам мўлжалланган вакциналар ишлаб чиқилди

“Pfizer” компаниясининг 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар эмланувчи вакциналари ноябрда соғлиқни сақлаш бўйича федерал органлар тасдиғидан ўтиш учун тақдим этишга тайёр.

Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятининг пандемияга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича масъул расмийси Жеффри Зиентс маълумотига таяниб хабар берилмоқда.

Дастлаб АҚШ маҳсулотлар ва дори воситалари назорати Бошқармаси тасдиқлаши лозим, шундан сўнг вакцина касалликлар профилактикаси ва назорати Маркази таҳлилидан ўтади.

“Биз тайёрмиз. Заҳираларимиз ҳам мавжуд”, деди Зиентс.