Россияда ўзбекистонлик оиланинг икки фарзанди музлаган кўлга чўкиб кетди

Россиянинг Рязань вилоятида ўзбекистонлик икки бола сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Тергов қўмитасининг Рязань вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 4 ва 7 ёшда бўлган болалар «Дедюхино» қишлоғида жойлашган сунъий сув ҳавзасининг очиқ музига чиққан. Кутилмаганда муз ёрилиб, болалар чўкиб кетган.

Маълум қилинишича, марҳумларнинг ота-онаси болаларни Ўзбекистонда дафн этади.

Ҳолат юзасидан Россия Тергов департаментининг Рязань вилояти бўйича бошқармаси томонидан текширув бошланган.