Президент танқиди UzAvtoни четлаб ўтди: Автомобилларнингянги нархи эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев автомобил саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳолимиз автомобил бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда”, деган эди.

УзАуто Моторсдагилар эса
Gentra — 12 фоизга
Дамасни — 10 фоизга
Спаркни — 10 фоизга
Cobalt ни — 10 фоизга
Nexia -3ни — 10 фоизга
қимматлаштирди.

Gentra 1-позиция – 128 млн 284 минг сўм.
Gentra 3-позиция – 153 млн 506 минг сўм.
Nexia 3 AT/plus – 119 млн 921 минг сўм.
Cobalt AT/plus – 125 млн 765 минг сўм.

Автосалонлар 3 мартдан бошлаб янги (ошган) нархларда шартнома беришни бошлаган.

Компаниянинг маълум қилишича, нархлар «бозор таҳлили натижаларига кўра, шунингдек, хомашё таннархининг ошиши, коммунал хизматлар учун тарифлар, миллий валютанинг қадрсизланиши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда» оширилган.

Танқид келажак меваси, агар қурт тушиб кетмаса деган экан донишмандлардан бири. Лекин халқ эътирози, норозиликлар ҳурматли монополимизга акс таъсир этади шекилли…
Нима ҳам дердик, ўлмаган қул бир кунини кўради. “Аренда” пулини 3 йил эмас, 4 йил тўлар. Монополларни эса еҳтиётлаш керак, президент танқиди ҳам бир гап бўлар…

Шахруза Сатторова