Хитойда АҚШнинг вирусли дастури аниқланди

Хитойда АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги томонидан фойдаланилаётган троян вирусли дастур аниқланди.Бу ҳақда Global Times хабар берди.

Ушбу дастур NOPEN деб номланиб, ундан компьютер фойдаланувчиларининг махфий маълумотларини бузиб кириш учун фойдаланилган. NOPEN Unix/Linux дастурий таъминотида ишлайди. У мураккаб технология сифатида таърифланади, аниқланиши қийин дастур. Global Times’нинг ёзишича, траян кибер айғоқчиликда кенг фойдаланилади.