Санкциялар Путин оиласига нисбатан ҳам қўлланила бошланди

Европа Иттифоқи расмийлари Россия Президенти Владимир Путиннинг қизлари деб ҳисобланган Катерина Тихонова ва Мария Воронцовани янги санкциялар рўйхатига киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Агентликнинг таъкидлашича, бу кўпроқ “рамзий ишора”, чунки Тихонова ва Воронцованинг Россиядан ташқаридаги муҳим бойликлари номаълум, аммо бу Путиннинг “эътиборини жалб қилиш” учун мўлжалланган.

“The Wall Street Journal”нинг Европадаги мухбири Лоуренс Норман ҳам Россия Президентининг қизлари деб ҳисобланган Катерина ва Мария санкциялар рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида ёзган.