Путинга суиқасд уюштирилгани маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путинга қарши суиқасд бўлгани маъум қилинди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов «Украинская правда» газетасига маълум қилди.

Келтирилишича, мазкур ҳаракат Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин амалга оширилган.

«Тахминан икки ой олдин рус босқинчилари етакчисига Кавказ вакиллари орқали суиқасд уюштирилган. Бу оммавий бўлмаган маълумот. Мутлақо муваффақиятсиз уриниш, лекин бу ҳақиқатан содир бўлган», — дейди Буданов.