Бухорода фахрий ёрлиқ ололмаган битирувчи тадбир вақтида директорининг юзига сув сепиб юборди

25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири вақтида битирувчи ўқитувчига сув сепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Халқ таъими бошқармаси муносабат билдирди.

Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи 25 май куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради.