Шавкат Мирзиёев бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров, президент Ражаб Тоййиб Эрдуған билан Путиннинг, Қозоғистон пойтахти Остонада учрашишини маълум қилди. Шунингдек, президент Эрдуған, жами 10 та давлатнинг лидерлари билан ўчрашув ўтказади.

Қолаверса Лавров, Россия президенти Путин билан АҚШ президенти Жо Байден тарафидан учрашиш борасида таклиф келганини, давлатнинг буни рад этмаслигини таъкидлади. Оммавий ахборот воситалари орқали Лавров, Россиянинг барча музокараларга тайёр эканлигини, фақат вазиятнинг қайси томонга қараб оғишини олдиндан айтолмаслигини билдирди.

12-13-октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада Осиёда Ҳамкорлик ва Алоқларни Мустаҳкамлаш борасидаги конференция бўлиб ўтади. Саммит доирасида Эрдуған, Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Иброҳим Раис билан бирга жами 10 та давлат президенти билан учрашади. Эрдоғаннинг эртанги расмий ташрифи чоғида Туркия-Қозоғистон ўртасидаги стратегик алоқаларни кенгайтириш мақсадида мустаҳкам қадамлар ташланиши режалаштирилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мезбонлик қиладиган учрашувда Туркия президенти Эрдуған, Россия президенти Путин, Эрон президенти Раис, шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос, Қатар амири Шайҳ Тамим ибн Ҳаммод ал-Соний, Ироқ президенти Барҳам Солиҳ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, кузатувчи сифатида Беларусия президенти Александр Лукашенко ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Туркия энг кўп ҳайъат билан ташриф буюрувчилар сафида иккинчи ўриндаги давлат бўлиши кутилмоқда. Жами 27 та давлатдан 50 га яқин ҳайъат иштирок этилиши кутилаётган учрашувда Осиё қитъасидаги сиёсий, иқтисодий соҳаларга оид, шунингдек гуманитар тармоқлар билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ҳамда таҳдидларга қарши курашиш, хавфсизликни таъминловчи тадбирлар борасидаги долзарб масалалар ўртага ташланади.