Туркия жанубида 4,3 магнитудали зилзила юз берди

Туркия жанубидаги Адана вилоятида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Аnadoly хабар берди.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 06:45да Саимбейли ҳудудида ер силкинишлари қайд этилган. Ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган.