Ўзбекистонда ер қимирлади

Бугун, 3 май куни Тошкент вақти билан 14:51 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 37,12 градус шимолий кенглик; 70,49 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 255 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 474 км жанубий-шарқда.

Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб сезилди.