Илон Маск Twitter’нинг номини ўзгартирмоқчи

Twitter бош директори Илон Маск ижтимоий тармоқни ребрендинг қилиш режаларини тасдиқлади.

Т(w)itter Daily News портали ўз аккаунтида Маскнинг яқинда берган баёнотидан иқтибос келтирилган пост чоп этди, унда бизнесмен келажакда ижтимоий тармоқнинг функсионал имкониятлари кенгайиши, шу сабабли Twitter бренди бунга мос тушмаслигини айтган.

Шунингдек, у янгиланадиган платформада эски Twitter’га қараганда узунроқ постлар, видеолар чоп этиш, хабарлар алмашиш ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкони бўлишини маълум қилган.

Бир неча соатдан сўнг портал пости остида Маскнинг тасдиқловчи изоҳи пайдо бўлди.

“Тўғри”, — деб ёзади тадбиркор, бироқ тафсилотларни келтирмади.

Аввалроқ Twitter Илон Маскнинг Х Corp команияси билан бирлашгандан сўнг амалда мустақил фаолиятини тўхтатгани маълум бўлган эди. Флорида округ суди қарорида аниқлик киритилишича, қонуний бирлашиш 2023 йил 4 апрелда амалга оширилган.